Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 17-тури доирасида 15 декабрь, якшанба куни навбатдаги 2 та ўйин бўлиб ўтди.
Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»да «Эвертон»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида «манкунианлар» ҳимоячиси Виктор Линдельоф ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, 77-дақиқага келиб «қизил иблислар» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, «Юнайтед» 25 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда. «Эвертон» эса 18 очко билан 16-поғонани банд қилиб турибди.
Шу куни Жозе Моуриньо бошқарувидаги Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси меҳмонда «Вулверҳэмптон»га қарши майдонга тушди.
Беллашув давомида «шпорлар»нинг голларига Лукас Моура (8) ҳамда Ян Вертонген (90) муаллифлик қилган бўлса, «бўрилар» ярим ҳимоячиси Адама Траоре (67) ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Натижада Лондон клуби сафарда кечган баҳсда «Вулверҳэмптон»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Тоттенҳэм» очколари сонини 26 тага етказиб, мусобақа жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Вулверҳэмптон» эса 24 очко тўплаб 8-ўриндан жой олди.
АПЛ
17-тур баҳслари
15 декабрь, якшанба
«Манчестер Юнайтед»—«Эвертон» 1:1
Голлар: 0:1 — 36, автогол Линдельоф, 1:1 — 77 Гринвуд«Вулверҳэмптон»—«Тоттенҳэм» 1:2
Голлар: 0:1 — 8 Лукас Моура, 1:1 — 67 Траоре, 1:2 — 90 ВертонгенЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!