Мутахассислар фикри, фойдали маслаҳатлар, илғор технологиялар ва ҳаётий ҳикоялар – саломатлик маданияти, гўзаллик ва ҳаёт сифатини тарғиб қилувчи янги нашрда.
Ушбу лойиҳа учун бугунги замондан кўра мосроқ вақт ва жой топиш мушкул.
Зеро, Ўзбекистон тиббий хизматлари бозорида таклифлар чексиз бўлган бир пайтда, олдингизда анчайин қийин муаммо туғилади – айнан сизга кераклисини бехато топишингиз зарур. Янги журнал юқори малакали мутахассис танлашда вақтингизу нақдингизни тежашга имкон бериб, юртимизда ва дунёнинг турли нуқталарида жорий этилаётган илғор тиббий технологиялар билан ҳам таништириб боради.
Соғлом бўлиш сирлари, танангиз бераётган белгиларни тушуна олиш ва шу орқали ҳаёт сифатини яхшилаш – ушбу жумбоқларга Anatomica журнали саҳифаларидан жавоб топасиз.
Тиббиёт оламидаги обрўли шахслар, косметологлар, клиника раҳбарлари, фармацевтлар ва чет эллик мутахассислар билан суҳбатлар, шунингдек, мутахассислар шарҳи муштарийларимизга сифатли маълумотларни энг биринчи бўлиб қўлга киритишга имкон беради.
Биз шунчаки соғлиқ ҳақида сўзламаймиз, балки инсоннинг ўзи ҳақида қайғуриши кераклигини уқтирган ҳолда, фойдали ахборот ва амалий маслаҳатлар берамиз, турли препаратлар, муолажалар, даволаш усулларининг самарали ва самарасиз томонлари ҳақида ҳикоя қиламиз.
Anatomica журнали билан соғлом турмуш тарзини олиб бориш янада енгиллашади.Anatomica журналининг нишона сони чиқиши арафасида нашримиз ўз ўқувчилари учун танлов ўтказади.
Танловда иштирок этиб, совғага эга бўлиш учун қуйидаги шартларни бажаришингиз лозим:
- Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
- Постдан кейинги шарҳларда берилган ушбу саволга жавоб беринг: «Раъно Шодиеванинг актриса сифатидаги илк ижодий ишини топинг?»
- Instagram’даги пост остида қолдирилган шарҳларда учта дўстингизни белгиланг (блогерлар, дўконлар, машҳур инсонларни танлаш — мумкин эмас).
- Instagram’да эълон қилинган ҳар қандай бешта мақолага лайк босинг.
- Танлов ғолиби тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан, lizaonair.com сервиси ёрдамида аниқланади.
Реклама ва ҳамкорлик масалалари бўйича қуйидаги телефонга мурожаат қилинг: (+998) 98-115-95-95
Реклама ҳуқуқи асосида.