Жасур Арипов Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги янги ташкил этилган Урбанизация агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
У Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари ҳам ҳисобланади.
Жасур Арипов 2018 йил февралидан бери Давлат божхона қўмитасининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Бундан олдин МИБ директорининг биринчи ўринбосари бўлган.