Дилшод Саиджонов Президент админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Агентлик матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақдаги тегишли қарор Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов томонидан имзоланган.
Дилшод Саиджонов шу вақтга қадар АОКАнинг Ахборот сиёсати бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. У янги лавозимда Аваз Ҳожиметовнинг ўрнини эгаллаган.
Маълумот учун, Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, АОКА директорининг биринчи ўринбосарининг мақоми Президент маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилган.