Яман терма жамоаси устози Сами ал-Наш ЖЧ—2022 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши кечган баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Ўйин ҳақида
Бугунги ўйинда тажриба ўртасидаги фарқ яққол сезилиб қолди. Ўзбекистон термаси эса тажриба борасида устун эди, шу боисдан ҳам улар йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Саудия ва Сингапурга қарши кўрсатган ўйинимизни намойиш қила олмадик. Баъзи вазиятлар юзага келди, бироқ улардан фойдалана олмадик.
Фаластинга қарши ўйнаган Ўзбекистон термаси билан бугунги Ўзбекистоннинг фарқи?
Албатта, жуда катта фарқ бўлди. Энг катта фарқ эса улар ўз мухлислари кўз қаршисида ўйнагани бўлди. Улар ўзгача муҳитда тўп суриш орқали йирик ҳисобдаги ғалабани ўзиники қилди.
Нима учун Яман Саудия ва Сингапурга қарши ўйинлардаги каби жанговар ўйин кўрсата олмади?
Сариқ карточкалар сабаб асосий ҳужумчимиз майдонга туша олмади. Унинг йўқлиги билинди. Бундан ташқари мухлислар ҳам етишмади.
Нима учун тўпга эгалик қилишга ҳаракат қилинмади?
Жамоа жуда ёш шу боисдан ҳам ўйлаган ишларимиз деярли амалга ошмади. Таркиб ёш ва тажриба камлиги боисдан ҳам тўпга эгалик қилиш борасида муаммолар бўлмоқда.