Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 10 октябрь, пайшанба куни ЖЧ—2022 саралаши иккинчи босқичи 3-турида Яманга қарши баҳс олиб боради.
Эктор Купердан Вадим Абрамов қўл остида ўтган Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи турдан сўнг бирорта очкосиз қолмоқда. Қайд этиш керак, Ўзбекистон аввалги турда дам олган ва ҳисобида битта ўйин бор. Яман термаси эса ортда қолган икки турда ҳам дуранг қайд этган.
Мазкур беллашувга Тошкентдаги «Пахтакор» стадиони мезбонлик қилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 17:00 да бошланади.
Учрашувни суриялик Ҳанна Ҳаттаб бошчилгидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Гуруҳнинг иккинчи беллашувида Саудия Арабистони терма жамоаси Сингапурга қарши майдонга тушади. Ушбу турда Фаластин терма жамоаси дам олади.
ЖЧ—2022 саралаш босқичи
3-тур баҳсиЎзбекистон — Яман 17:00
Саудия Арабистони — Сингапур 22:00
Гуруҳдаги вазият
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!