ESPN талқинига кўра, йилнинг энг яхши аралаш жанг қоидалари устаси аниқланди.
Мазкур номга америкалик жангчи Даниэл Корме лойиқ деб топилди. Корме ушбу совринни фаолияти давомида 4-бор қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Конор Макгрегор энг яхши жангчи деб топилганди. 2017 йилда эса соврин Деметриус Жонсонга насиб этганди.
Маълумот учун, Даниэл Корме 2019 йилнинг март ойида 40 ёшни қаршилаганди. Айни дамда у вазн тоифасидан қатъи назар UFC жангчилари рейтингини бошқариб келмоқда. Корме сўнгги бор Деррик Льюисни мағлубиятга учратганди.
Қайд этиш жоиз, у навбатдаги жангини Стип Миочичга қарши ўтказади. Жанг 2019 йилнинг 17 август куни UFC 241 мусобақаси доирасида бўлиб ўтади. Шубҳасиз, бу мусобақанинг марказий жанги бўлади.
Таъкидлаш лозим, Корме Миочичга қарши биринчи марта октагонга кўтарилмаяпти. У 2018 йилнинг июль ойида Стипни муддатидан аввал мағлуб этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!