ФИФА ташкилоти миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Сўнгги бор апрель ойида эълон қилинган рейтингга қараганда кучли ўнликда бир қанча ўзгаришлар рўй берган. Португалия 5-ўринга, Испания эса 7-ўринга кўтарилиб олди. Бундан аввалги рейтингда 6-ўринни эгаллаган Уругвай 8-поғонадан жой олган.
Мазкур рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси ўз мавқеини яхшилаб олди. Ўзбекистон 1286 очко жамғарган ҳолда рейтингда 3 поғона юқорилади ва 82-ўринни банд қилди.
ФИФА рейтинги:
- 1. Бельгия — 1746 очко
- 2. Франция — 1718
- 3. Бразилия — 1681
- 4. Англия — 1652
- 5. Португалия — 1631
- 6. Хорватия — 1625
- 7. Испания — 1617
- 8. Уругвай — 1615
- 9. Швейцария — 1605
- 10. Дания — 1589
- …
- 20. Эрон — 1518
- 28. Япония — 1496
- 37. Жанубий Корея — 1467
- 43. Австралия — 1436
- 55. Қатар — 1396
- 67. БАА — 1360
- 69. Саудия Арабистони — 1342
- 73. Хитой — 1333
- 77. Ироқ — 1315
- 82. Ўзбекистон — 1286
- 85. Сурия — 1278
- 86. Уммон — 1277
- 86. Ливан — 1277
- 95. Қирғизистон — 1252
- 96. Вьетнам — 1232
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!