Футбол бўйича Франция чемпионатининг 18-тури доирасида 15 декабрь, якшанба куни 3 та баҳс ниҳоясига етди.
Томас Тухель қўл остидаги Парижнинг ПСЖ клуби меҳмонда «Сент-Эненн»га қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида парижликлар жамоаси вакиллари Леандро Паредес (9), Килиан Мбаппе (43, 89) ҳамда Мауро Икарди (72) бирин-кетин рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Натижада Париж клуби «Сент-Этьенн» дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди (4:0).
Қайд этиш жоиз, беллашувнинг 25-дақиқасида мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Жан-Эд Ахолу ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.
Мазкур ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида яққол пешқадамлик қилаётган ПСЖ очколари сонини 42 тага етказиб олди. «Сент-Этьенн» эса 25 очко тўплаб, 11-ўринда бормоқда.
Лига 1
18-тур баҳслари
15 декабрь, якшанба
«Бордо»—«Страсбург» 0:1
Гол: 0:1 — 11 Ажорк«Лион»—«Ренн» 0:1
Гол: 0:1 — 89 Камавинга«Сент-Этьенн»—ПСЖ 0:4
Голлар: 0:1 — 9 Паредес, 0:2 — 43 Мбаппе, 0:3 — 72 Икарди, 0:4 — 89 МбаппеЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!